Қуръон танқидчилари - «ИШИД террорчилари»нинг Ғарбча кўриниши

Туркиянинг Бош Вазир ўринбосари Бекир Бўздағ Франциянинг 300 ёзувчи ва сиёсатчиларининг, шу жумладан собиқ президенти Николя  Саркозининг муборак Қуръонни  маълум бир оятларида олиб ташлаш ҳақидаги чақириғи ҳақидаги қарашларини танқид остига олди. Уларнинг фикрича ушбу оятлар зўравонлик ва антисимитизм ғояларини тарғибот қилар эмиш.

“Бу инсонлар 21 асрнинг босқинчи ва жоҳилларидир. Улар ИШИД террорчиларининг «ғарбча кўринишидир». – деди Бўздағ. Бош Вазир ўринбосари яна шуни таъкидладики, Саркози тугул, Ислом душманлари барчалари бир бўлиб хам, Қуръон оятларига ўхшаш бирор оятни келтира олмайдилар. “Албатта, улар Муқаддас Китоб - Қуръонни ўзгартира олмаслар ва ҳеч қачон буни амалга ошира олмайдилар хам. Саркози ҳамда унданда буюкроқ Ислом дини душманлари хам, бутун тарих давомида Қуръонни юқ қила олмаганлар. Уларнинг ҳаммаси таназзулга учраб юқ бўлишди, муборак Калом эса мангу яшайди”, - деди Бўздағ. 

back to top