Насроний-депутат: «Мен Рамазон ойи рўзасини тўлиқ тутдим ва бундан кейин ҳам рўза тутмоқчиман».
Канада парламентининг депутати Марк Холланд гарчи мусулмон бўлмасада, мана неча йилдирки муборак Рамазон ойида рўза тутиб келмоқда, дея хабар беради ИсламНеwс. Холланд 2015 йилдан бери Рамазон ойи рўзасини тўлиқ тутмоқда.
У бу ишини мусулмонларга нисбатан бирдамлигини кўрсатиш ва кам овқатланиш ҳисобига тежалган пулларни хайрия йўлига сарфлаш ниятида қилаётганини билдирди. Ўзининг нияти ҳақида депутат Канада парламенти йиғилишларида ошкора тарзда билдирган ва бу билан парламентдаги баъзи сафдошларининг қошлари чимирилишига сабаб бўлган бўлса, ижтимоий тармоқларда олқишларга сазовор бўлди. Шунингдек, у канадаликларни ундан намуна олишни ва хайрли мақсадда мусулмонлар билан бирга рўза тутишга даъват қилди.



