Шарқий Гутанинг 64 минг аҳолиси ўз уйларига қайтдилар
Суриядаги қарама-қарши томонларни тинчлантирувчи Россия марказининг бошлиғи генерал-маёр Юрий Евтушенконинг билдиришича, Шарқий Гутанинг 64 мингдан ортиқ аҳолиси ўз уйларига қайтишган. Бу ҳақда Интерфакс хабар бермоқда.
«Зарур чораларнинг кўрилиши натижасида қочқинлар вақтинчалик кўчирилган турар жойлардан Шарқий Гутанинг 64 229 нафар аҳолиси ўз уйларига қайтдилар»,-деб таъкидлади Евтушенко. Унинг айтишича, Шарқий Гутада жойлашган Дума шаҳрининг тиклаш ишлари давом этмоқда.
“Дума шаҳридаги оғир автойўл техникаси ёрдамида тозалаш ишлари давом этмоқда, яшаш ва коммунал хўжалик объектларининг қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда, уй-жой қурилишларнинг минасизлаштириш ҳаракатлари, мина ва ўқ-дориларни олиб кетиш ишлари олиб борилмоқда. Ўтган кун ҳисобига 9 та уй ва уларнинг ҳудудлари миналардан тозаланди. 13 та портловчи қурилма аниқлаштирилиб зарарсизлантирилди,”- деб хабар беради генерал-маёр.
islam.ru



