Christie’s «ким ошди» савдосида Библиядаги ёзувнинг изи қолган ноёб Қуръон қўлёзмаси

Британиянинг The Guardian нашри хабарига кўра, Christie’s “ким ошди” савдосида Қуръоннинг ноёб қўлёзмаси сотувга қўйилиши кутилмоқда. Ушбу қўлёзмада насроний ёзувлар ўчирилиб Қуръон оятлари қайд қилинган.
Ушбу «ғайриоддий» кашфиёт ҳақиқий ўткир кўзли олим томонидан аниқланди. У VIII-аср Қуръон қўлёзмасидаги араб ёзуви ортида Инжилдан парчалар бор бўлганини аниқлади. Бу қўлёзма муқаддас ислом ёзувларини қайд этиш мақсадида насроний ёзувлар ўчирилган ягона қўлёзмадир.

Француз олими доктор Элеонороа Селляр ўн йилча аввал сотилган қўлёзмадан ўчирилиб устидан қайта ёзилган бетларни қидираётиб “ким ошди” уйининг сўнгги каталогига дуч келди. Бу каталог Қуръон қўлёзмасидан парчаларни ўз ичига олган эди. Ушбу қўлёзмани Christie’s эрамизнинг VIII-асри ёки хижрий иккинчи аср санаси билан қайд этган. Тасвирни диққат билан ўрганиб араб ёзуви ортида қибтий ёзувлар борлигини аниқлади. У Christie’s билан боғланди ва улар ушбу қибтий ёзувни яхудийларнинг Тавроти ва насронийларнинг Қадимги аҳдининг қисми ҳисобланган Қонунлар китобидан парча эканлигини аниқладилар.

«Бу илк Ислом ва Қуръон тарихи учун муҳим кашфиётдир. Бизда турли диний жамоалар ўртасида ўзаро маданий муносабатлар бўлганлигининг далолати бор», - деб айтди Коллеж де Франс номли нуфузли таълим муассаси ходимаси Селляр.
«Буж уда ғаройиб», - деб айтди “Кристис” мутахассиси Ромен Пинганно. «Биз буни аввалида ўтказиб юборган эдик. Бу қизиқ, айниқса ноараб ёзуви устидан араб ёзуви келганинг ягона намунаси бўлганлиги сабабли ҳам. Ва ундан ҳам эътиборлиси ушбу ёзувлар Қадимги аҳд парчалари устидан келгани... Бу Исломнинг дастлабки асрларида жамоалар ўртасида алоқа бўлганлигини қўрсатади. Ушбу ҳодиса ўта долзарб».
Пайшанба куни “ким ошди” савдосида тахминий нархи £80,000-£120,000 ташкил қилган ушбу парчаларни араб истилоси пайтида қибтий жамоанинг ватани бўлган Мисрда тайёрланганлигини таъкидламоқда Christie’s. Унинг айтишича “ушбу парчалар Яқин Шарқдаги диний жамоаларнинг тарихий воқеликлари билан узвий боғлиқ ва Исломнинг дастлабки асрларининг бебаҳо тимсолидир”.
Пинганнонинг айтишича, агар Қуръон оятларининг ёзилиш услуби таҳминан VIII-аср ёки IX-аср боши билан белгиланса, у ҳолда қибтий қўлёзманинг ёшини аниқлаш имкони йўқ, ваҳоланки ҳарфлар қўринишига қараб VII-асрдан аввал ёзилмаган деган ҳулосага келиш мумкин. “Радиоуглерод таҳлил фақат материалнинг ёшини аниқлаши мумкин, ёзувни эмас. Бу жараён эса варақлар жуда юпқа бўлганлиги сабабли ўта ҳавфли”, - деди у.
Christie’s сўзларига кўра қўръоний қўлёзмалар “ўта ноёб”. Дастлаб фақатгина бир нечта нусхалар ҳақида маълум бўлиб, буларга Қуръоннинг илк нусхалари устига ёзилган VII-аср Ҳижоз Қуръонининг икки варағи таалуқли бўлган. Аммо ҳеч қайси нусха насроний ёзув устидан ёзилмаган эди.
«Биз буни Қуръоннинг жуда муҳим ёзув эканлиги билан боғлиқ деб ҳисоблаймиз. Юпқа пергамент қоғози жуда қиммат бўлса ҳам Қуръон доим янги материалда ёзилган. У катта эҳтиромга сазовор бўлган ва шу сабабли улар мутлақ янги материалдан фойдаланишган», - деди Пинганно.

 

 

back to top