Қироллик илк бор аёл кишини атташе лавозимига тайинлади

Саудия Арабистони ҳукумати мамлакат тарихида илк бор аёл кишини юқори дипломатик лавозимга тайинлади. Самар бинт Мазин Солиҳ Саудия Арабистонининг Япониядаги элчихонасига тижорат ишлари бўйича мутахассис этиб юборилди. Мазкур тайинлов орқали ҳукумат жамият ҳаётидаги аёллар ўрнини юксалтиришни мақсад қилган. Эндиликда саудиялик хотин-қизлар автоулов ҳайдаш, ота-онасини рухсатисиз тадбиркорлик билан шуғулланиш, давлат идораларида ишлаш имкониятига эга бўлишди.

back to top