Тунисдаги сайловларда Ислом партияси ғалаба қозонди

“Араб баҳори” дан сўнг Тунисда ўтказилган илк маҳаллий сайловларда “Ан-Наҳда” (“Тикланиш ҳаракати”) партияси 27.5 % овоз тўплаб, етакчиликни қўлга киритди. Партия вакили Лутфи Зайтуннинг таъкидлашича, ушбу ғалаба партиянинг очиқлиги, муросасозлиги ва демократия сари интилиши учун мукофотдир. Яна шуни ҳам такидлаш жоизки, Тунис пойтахт тарихида илк бор аёл мэр лавомизига сайланди. Мэр ушбу партия вакиласи Суад Иброҳим бўлди.

back to top