Масжид қўшнилари Ислом ҳақида маълумот олишди
Канадада туғилган муслима Насрин Поптани оиласи билан АҚШ га кўчиб келгач, бу ерда аксил мусулмон ҳаракатларга дуч келди. У бу ҳақида Луизиана штати Батон-Руж шаҳри Исломий марказида сўзлаб берди. “Масжид эшиклари очиқ” деб номланган мазкур тадбирда марказ фаоллари Ислом ва Шариатдаги аёлнинг ўрни ҳақида чиқишлар қилиб, жамиятдаги Ислом ва мусулмонлар тўғрисида шаклланган хатокорона фикрларни аритишга уринишди.



