АҚШ да биринчи Фаластин музейи очилди
АҚШ нинг Коннектикут штати Вудбридж шаҳрида биринчи Фаластин музейи очилди. 70 санъат асари, 100 фотосурат, либос ва тўқилган кийимлар ва бошқа кўплаб экспонатлардан иборат кўргазма асли фаластинлик Файсал Солиҳ ташаббуси билан очилди.
Унинг айтишича, америкаликлар Фаластин борасида кам маълумотга эга бўлиб, у ҳам бўлса, урушга таалуқлидир. “Биз бу тадбир орқали Фаластин ўз адабиёт ва санъатига эгалиги у ерда кўплаб ижодкорлар фаолият олиб бораётганлигини кўрсатмоқчи бўлдик.”-деди у.



