Саудия Арабистонида черковлар очилмайди

Саудия Арабистони ўз ҳудудида христианлар учун черковлар очишга қарийб розилик билдирди, деган хабар дунё бўйлаб кенг миёсда тарқалди. Келинг бу ҳақида батафсил ёритамиз.

Апрел ойида динлараро диалог олиб бориш бўйича Папа иттифоқининг бошлиғи, Римнинг мусулмонлар билан диний муносабатлар комиссияси раиси кардинал ва Папанинг шахсий камерленгоси (Папа саройидаги молиявий ишлар ва мулкни бошқариш бўйича энг юқори лавозимлардан бири) Жан-Луи Торан Саудия Арабистонига ташриф (матбуотда СА қироллигига худди Ватиканда пападан кейинги ўринда турадиган шахс ташриф буюрди деб тасдиқлашига асос бўлган) буюрди.

Ар-Риёдда кардинал Торан пойтахтнинг вице-губернатори билан, шунингдек, Бутунжаҳон мусулмонлар лигаси бош котиби, динлараро диалогларга Саудия Арабистони томонидан жавоб берувчи шаҳзода Муҳаммад ибн Абдурраҳмон билан учрашди. Бундан ташқари Ватикан радиосининг маълум қилишича, Торан Саудия Арабистонида меҳнат қилаётган кўпсонли христианлар гуруҳи билан ҳам учрашди. Торан қирол Салмоннинг ўзи билан ҳам учрашди.

Саудия ва Ватикан ОАВ расмийларининг берган хабарларига кўра шаҳзода Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ва кардинал Торан ўртасида олиб борилган суҳбат умумий мавзуларни қамраб олган, унда одатдаги учрашувларда муҳокама қилинадиган радикализм ва терроризм, ўзаро бир-бирини қўллаб – қувватлаш ва тушуниш ва ҳ.к. мавзулар қамраб олинган.

Кардинал Саудия Арабистонида христианлар учун черковлар очиш ҳақида сўрадимикан? Биз бу ҳақида айнан сўради дея олмаймиз, аммо бу мавзуга ишора қилувчи ҳолатлар бўлганлигини ватиканлик расмийларнинг берган хабарларидан ҳам билиб олишимиз мумкин. Ундан кейин Ватиканнинг мингйиллик дипломатияси сиёсатига кўра нимадир ҳақида очиқдан – очиқ маълум қилишга эҳтиёжнинг ўзи мавжуд эмас. Шунинг учун ҳам кардинал дунёнинг кўпгина жойларида «христиан диний қароргоҳларининг» «мусулмон биродарларимиз учун доимо очилигини» маълум қилган. Ватиканлик иерарх қўшимча равишда кўпгина мамлакатларда зиёратчилар учун масжидлар очилганлигини ҳам билдирди. Шу билан биргаликда кардинал христиан ва мусулмонлар учун ўзаро келишув орқали «маданий биноларнинг қурилишида бир хил ҳуқуқларга» эга дея атади – бу Саудия кучларига нисбатан тўғридан – тўғри чақириқ эмасми. Диний плюрализм, деган кардинал, - бу «бизнинг эътиқодимиз ҳақида ҳам фикрлаб кўришга таклиф ҳисобланади, чунки динлар ўртасида олиб боориладиган ҳар қандай чин диалог ўз динини юқори қўйиш билан бошланади. Биз барча динлар бир хил дейиш фикридан йироқмиз, аммо барча эътиқод қилувчилар Худони қидиради ва барча инсонлар ўзи эътиқод қилган динга қарамасдан хайрли ниятда бўлиб, тенг қадр – қимматга эга ҳисобланади. Ҳар бир инсон динини танлашда эркин бўлиши керак».

Яъни бошқача қилиб айтганда, кардинал Саудия томонига юмшоқ ва теккизмаган ҳолда ҳамда айни дамда аниқ ва тушунарли қилиб, агарда динлараро диалог олиб бормоқчи бўлса, унда ҳар икки томон учун ҳам тенг шартларда, яъни Саудия Арабистонида христианлар учун ҳам черков очишни назарда тутган ҳолда олиб борилишини маълум қилган. СА қироллигидан зиёратдан қайтиб келган кардинал берган интервьюсида унинг қиролликка қилган сафари катта «очилиш» бўлишини ва Саудия Арабистони ва христианларнинг «яқинлашувига» интилиш бўлишини билдириб ўтган.

Эҳтимол мана шу каби хабарлар Ватикан ва СА қироллигининг черковлар қурилиши бўйича «келишиб олишди» дея хабарлар тарқалишига сабаб бўлгандир. Янгилик тарқалишига Мисрнинг Egypt Independent томонидан берилган мақола сабаб бўлиб бошқа ОАВ воситаларида ҳам ёйилиб кетди. Айни дамда бу мақола Миср газетаси сайтидан ўчириб ташланган бўлсада, Google қидирув хизмати кеши уни ҳали ҳам сақлаб қўйган.

Бундан ташари на Саудия ва на Ватикан расмий манбалари черков очилиши каби муҳим хабарни маълум қилишмади. Маълумки, кардинал Торан ва шаҳзода Муҳаммад ибн Абдурраҳмон қандайдир келишувни имзолашган. Мазкур келишувнинг матни кенг миқёсда маълум қилинмаган, фақатгина Ватикан расмий манбалариан тасдиқланган нарса шу бўлдики, Ватикан ва СА қироллиги делегациялари бундан  кейин доимий равишда юқори даражада олиб борилади.

Хулоса қилиб айтганда, бундай келишув ҳақидаги миш-мишларни ёлғон экани ҳақида Ватиканнинг ўзи баёнот берди ва бу ҳақида аниқлик киритилиши учун ОАВ мурожаат этишганди. Ватикан спикери бу хабарни «сохта» дея баҳолади, бу каби СА қироллигида черков қуриш бўйича ҳеч қандай келишув бўлмаганлигини маълум қилди.

Албатта, қиролликда черковларнинг қурилиши ҳақидаги миш-мишлар ўзини либерал ва реформлаштираётган қироллик учун жуда ҳам мос равишда келиши мумкин, чунки қироллик аллақачон ўзида кинотеатр ва реп-концертлар учун рухсат бериб бўлди, шундай экан христиан черковларининг очилишини ҳам бемалол кутишимиз мумкин. Аммо ҳақиқатга тик қараб айтишимизга тўғри келадики, ҳозирча Саудия Арабистони ҳали ҳам аввалгидек Арабистон яриморолидаги ўз ҳудудида бирорта ҳам расмий черков мавжуд бўлмаган ягона мамлакатлигича қолиб келмоқда ва бундан кейин ҳам шундай қолади. Яна ким билади дейсиз.....

Зулфия таржимаси

back to top