Бош вазир мусулмонлар билан учрашди

Ўтган шанба куни Канаданинг Шарлоттстаун шаҳридаги Дорус-Салом масжиди турли ҳил дин ва эътиқодлар вакилларига тўлиб-тошди. Юзлаб шаҳарликлар Аллоҳнинг уйидаги Очиқ кун тадбирига ташриф буюриб, Ислом ва мусулмонлар ҳақида кўпроқ маълумот олишга муваффақ бўлишди.

Масжид остонасида оёқ кийимини ечиб, ичкарига кирганлар ичида вилоят бош вазири Уэйд МакЛахлан, парламент мухолифат партияси етакчиси Жеймс Айлвард ва Канада парламенти депутати Шон Кейсилар бор эди. Масжид меҳмонларига араб кофе ва мусулмон халқларининг таомлари улашилиб, уларнинг Ислом тўғрисидаги қизиқтирган барча саволларига жавоб берилди.

CBC

back to top