Насоро оролида масжид қад ростлайди

Шотландиянинг Ташқи Гебрид оролларидаги Сторновей шаҳрида Рамазон ойи арафасида масжид ишга тушади. 8000 кишидан иборат бўлган маҳаллий аҳолининг 61 нафари мусулмонлардир. Аммо сўнгги йилларда Суриядан келган муҳожирлар ҳисобига мусулмон жамоасининг сони ошди.

Шу тариқа оролда масжид қуриш масаласи долзарб бўлиб, мусулмон етакчилари маҳаллий ҳокимият ва насоро жамоасига мурожаат қилишди. Мусулмонларнинг таклифи тўлиқ маъқулланиб, масжид учун ташландиқ бино ажратиладиган бўлди.

back to top