Филиппинликлар учун Рамазон туҳфаси

БАА да яшовчи филиппинлик муҳожирларнинг саъй-ҳаракати билан маранао тилига ўгирилган 500 дона Қуръони Карим маънолар таржимаси Рамазон ойи арафасида Филиппинга юбориладиган бўлди.

1990 йилларда нашр этилган Мусҳаф  Минданао оролида истиқомат қиладиган 1.3 милиондан иборат бўлган маранао мусулмонларнинг Каломуллоҳга бўлган эҳтиёжини қондирмаган. Шу сабабли БАА даги маранаолар она юртларига Қуръони Карим жўнатишга бел боғлашган.

back to top