Япон темир йўл компанияси мусулмонлар учун шароит яратмоқда
Японияга борувчи сайёҳлар орасида оммабоп бўлган йўналишларда хизмат кўрсатадиган темир йўл компанияси ўзига тегишли бўлган вокзал биноларида мусулмонлар эркаклар ва аёллар учун алоҳида намозхоналар очди.
Шунингдек, компания таркибига кирувчи меҳмонхоналар мусулмон саёҳларга эрталабки ва кечки овқатга ҳалол таомлар таклиф этишни йўлга қўйган.





