Африканинг олтита ғаройиб масжиди

Африка қитъасида кенг тарқалган судан-соҳил услуби оддий кўринишга эга бўлиши бир қаторда, бежирим ва муҳташамдир. Ҳом ғишт ва лойдан қурилган бундай бинолар узоқдан кўзга ташланади. Ушбу услубда қад ростлаган бир неча гўзал масжидлар суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз:

 

1. Жанна буюк масжиди (Мали).
Малида жойлашган бу улкан мажид Африка қитъасининг энг машҳур жойларидан ьири ҳисобланади.

2. Ларабанга масжиди (Гана)
Энг қадимий мажидлардан бири бўлган бу гўзал ибодатхона “Ғарбий Африканинг Маккаси” деган номга сазовор бўлган.

3. Агадасдаги лой масжид (Нигер)
Агадас шаҳри ўтмишда қалъа бўлганлиги учун ушбу масжиднинг баланд минорасидан соқчилар фойдаланган.

4. Бобо-Диуласо катта масжиди (Буркина-Фасо)
19 чи асрда маҳаллий ҳукмдор Сия ва мусулмон етакчиси Ал-Имом Сиддиқ Сано ўртасида имзоланган сиёсий битим натижасида мазкур масжид барпо этилган.

5. Бани катта масжиди (Буркина-Фасо)
Кичик бир саҳро кишлоғида қурилган бу муҳташам масжид мамлакатнинг энг муҳим ибодатхоналаридан бири саналади.

6. Санкоре масжиди (Томбукту)
Ҳам масжид, ҳам илм маскани бўлган бу жой ўз даврининг энг муҳим ибодатхоналаридан ҳисобланган.

 

http://islamosfera.ru

back to top