Нью-Йоркда ғазоликлар ўлдирилишига қарши намойиш ўтказилди
Нью-Йоркда АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчирилиши, Фаластин ерларини Исроил томонидан босб олиниши ва Ғазодаги воқеаларга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.
Қатнашчилар Ғазо ва Исроил чегарасида 59 нафар фаластинликлар ўлдирилганлигидан дарғазаб бўлиб: “Фаластинни Исроил истилосидан ҳалос этинг!”, “Қуддус Фаластиннинг пойтахти!”дея ўз норозиликларини билдиришди. Эслатиб ўтамиз, жорий йил 14 май куни Исроил ҳарбийлари Ғазо ва Исроил чегарасида АҚШ элчихонаси Қуддусга кўчирилишига қарши намойишнинг 59 қатнашчиси ўлдирилиб, бир неча юз нафари яраланган.



