Бир қатор давлатлар АҚШ нинг Қуддусга доир қароридан ҳавотирда
Жаҳон ҳамжамияти расмий Вашигтоннинг ўз элчихонасини Қуддусга кўчириши ҳамда Ғазодаги 59 нафар фаластинлик Исроил ҳарбийлари томонидан ўлдирилганига ўз муносабатини билдиришда давом этмоқда.
Хусусан, Япония ТИВ раҳбари Таро Коно “унинг мамлакати АҚШ элчихонасининг Қуддусга кўчирилиш маросимида иштирок этмагани ва томонларни оғир-босикликка чақирди”. Хитой ТИВ раҳбари Лу Кан “расмий Пекин кўп сонли қурбонлар ва оддий фуқароларга нисбатан ўтказилаётган босим ва тазйиқдан жиддий ҳавотирда” эканлигини билдирди. Бельгия ТИВ раҳбари Дидье Рейндерс Исроил харбийларининг оддий ғазоликларга ишлатаётган кучини номутаносиблигини таъкидлаб: “Ғазодаги зулм миқиёси даҳшатлидир”.



