Германия католик епископлари Ислом динини ҳурмат қилишга чақирди

Мусулмонлар учун муборак Рамазон ойи бошланиши арафасида 15 май куни Германия католик епископлари анжумани иштирокчилари турли диний гуруҳлар вакилларини бир-бирларини ҳурмат қилишга чақирди.

“Барча дин бир хил эмаслигига қарамай, Худо ҳамма инсонга бир хил шаън ато этишга ирода қилган”, - дейилади Германия Кардинали Рейнхард Маркснинг анжуман қатнашчиларига йўллаган мактубида.
Кантара нашрига кўра, “мусулмонлар учун муборак Рамазон ойида рўза тутиш инсон туйғуларини янада чархлашига имкон яратиши”ни урғулаган Кардинал Маркс, Германия католиклари номидан, мусулмонлар Рамазон ойини муваффақиятли ўтказишини Худодан сўраб дуо қилган.

back to top