Ню Рошелдаги мактабларда Ийд ал-Фитр дам олиш куни деб расман тан олинди
АҚШнинг Ню Йорк минтақасида жойлашган Ню Рошел шаҳар кенгаши аъзолари мусулмонлар диний байрамини мактаб календарида расмий дам олиш куни деб тан олиш тўғрисидаги таклифни бир овоздан тасдиқлади.
Мазкур таклифни кенгаш аъзоси Эйми Моселҳи муҳокамага киритган эди.
Лоҳуд нашри хабарига кўра, шаҳар кенгаши аъзолари Ийд ал-Фитр байрамини дастлаб Ню Рошел шаҳридаги мактабларда кейинчалик Вестчестер минтақасида жойлашган ҳамма мактабда расмий дам олиш куни сифатида нишонлашни режалаган.
Нашрга кўра, Ню Рошел шаҳар кенгаши мусулмонлар диний байрами Ню Йорк шаҳридаги барча мактабда ҳам расмий байрам куни сифатида тан олиниши ва нишонланишини режалаштирган.



