Мусулмонлар Рамазонда тонналаб озиқ-овқат тарқатади

АҚШ нинг Мичиган штати мусулмонлари бу йилги Рамазонни ўзгача кайфият билан қарши олишмоқда. Маҳаллий Ислом маркази раҳбари Муҳаммад Илоҳий айтишича, хайрия-эҳсон инсонларни яқинлаштиради. Ўтган йили Мичиган штатидаги очлик муаммосига қарши ўтказилган тадбирда мусулмон 50 тоннадан зиёд озиқ-овқат тарқатишга муваффақ бўлишган. Мусулмон фаоли Музаммил Аҳмад 2018 йилдаги ёрдам миқдори олдинги йилдан кўра ошади деб умид билдирди.

 

Detroit News

back to top