Рамазонга Google қандай ҳозирлик кўрмоқда?
Муқаддас Рамазон ойи кириб келиши Google қидирув тизими фаолиятига ҳам таъсир қилди. Бу ойда мусулмонлардан тушадиган ноодатий саволлар интернет тизимидан тайёр бўлишга ундамоқда.
Google тақдим этган маълумотларга кўра, бу ойда фойдаланувчилар кўп вақтини интернетда ўтказади ва Рамазон мавзусига оид саволларга жавоб қидира бошлашади. Шу сабабли, қидирув тизими Google Qibla Finder ва Qalam хизматларини ишга туширди. Хусусан, Qibla Finder орқали қизиқувчилар Қиблани йўналишини аниқлаб билиб олишлари мумкин. Qalam лойиҳаси эса 9 та машҳур ҳаттотлар билан ҳамкорликда амалга оширилиб, фойдаланувчилар бир бирларини Рамазон муносабати билан табриклаш имкониятига эга бўлишади.



