Ўзбекистонлик қори АҚШда хатми Қуръонни бошлади
Жорий йил Рамазон ойида Ўзбекистонлик қориларимиз бир қанча давлатларга, хусусан, АҚШ, Россия, Украина каби мамлакатларга таровеҳ намозларини адо этиб бериш учун жўнаб кетдилар.
Жумладан Туркистон – Америка жамияти таклифига биноан Тошкент шаҳридаги “Минор” масжиди ноиб-имоми Кабиров Муроджон қори АҚШга жўнаб кетди. У ерда қоримиз Рамазон ойи давомида мусулмонларга таровеҳ намозини адо этиб, диний – маърифий суҳбатлар ўтказиб бериши режалаштирилган.
ЎМИ Матбуот хизмати



