Истанбулда Рамазон арафасида текинга мол тарқатилди
Мана икки йилдирки, номаълум саховатпеша Истамбул марказида жойлашган Тарлабоши бозоридаги ҳамма молларни сотиб олиб, уни барча хоҳловчиларга текинга тарқатишни йўлга қўйган. Кутилмаганда бепул совғани қўлга киритган йўловчилар исми сир қолаётган саховатпеша ҳамшаҳрига миннатдорлик билдиршди.



