Шотландия оролларидан бирида биринчи масжид очилди
Шотландия таркибига кирувчи Ташқи Гербид оролларида биринчи масжид қад ростлади. Мазкур оролларда 1945 йилдан бери яшаб келаётган мусулмонлар Сторновей шаҳридаги эски ташландиқ бинони тўлиқ таъмирдан чиқариб, Рамазон ойи арафасида масжид эшикларини очишга муваффақ бўлишди. Ташқи Гебрид оролларининг эътиборга мойил жиҳати шуки, бу ерда АҚШ президенти Дональд Трампнинг онаси дунёга келган.



