Россияда ғазоликлар учун маблағ йиғилмоқда
“Бирдамлик” хайрия жамғармаси Исроил ҳарбийларининг номутаносиб куч ишлатиш оқибатида яраланган ғазоликларга 10 000 АҚШ доллар миқдоридаги маблағ йиғишга киришди. Мазкур маблағга ярадорларга зарур бўлган дори-дармонлар харид қилиниб, Фаластинга юборилиши назарда тутилган.



