Шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ўлдирилдими?

Қарийиб 1 ойдан бери кўринмаётган Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ҳақида турли хил хабарлар тарқалди: Туркиянинг Daily Sabah ва Hurriyet’ ҳамда Эроннинг Kayhan нашрлари тарқатган хабарларга кўра Шаҳзода ўлдирилган бўлиши мумкин. Шунинг билан, 21 апрел куни юз берган воқеа қисман тасдиғини топганига урғу бермоқда нашрлар.

Ўша куни пойтахт ар-Риёз шаҳридаги қирол саройи яқинларида қурол овози эшитилган. Қирол Салмон ва унинг ўғли валиаҳд шаҳзода дарҳол АҚШ ҳарбийлари кўмагида хавфсиз жойга кўчирилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
ОАВ тарқатган хабарга кўра, қиролликда давлат тўнтарувига уриниш бўлганидан далолат беради.
Эрондаги нашрларнинг ёзишича, шу куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси жиддий жароҳатланган. Жамоатчилик ва журналистлар қуршовини хуш кўрувчи шаҳзода мана 27 кундан бери оммага кўринмаётир.
Саудия ҳукумати бу ҳақда хозирча ҳеч қандай баёнот берганича йўқ.

back to top