Жаннатнинг тўрт дарёси акс этган ғаройиб масжид

Дохада (Қатар) замонавий меъморчилик дурдонаси бўлишига улгурган янги масжид қад ростлади.

Минораларнинг ҳамда интерьернинг нур ва соя ёрдамида қилинган ажойиб  ечими ва, албатта, араб нақши ва зари. Сайёҳлар ва зиёратчилар ушбуни иншоатни чўлнинг ўртасига қўнган фазовий кемага ўхшатишмоқда. Дохадаги бу ибодат маскани қўрилиши 2013 йилда бошланган. Ҳозирда мажмуа кўкларга интилаётган икки тасма кўринишига эга бўлиб, улар масжид майдонини ташкил этишади. Масжиднинг асосий меъморчилик қисмини араб нақши билан безатилган ҳамда Исломнинг беш рукнини акс эттирувчи бешта улкан устун ташкил этади. Уларнинг атрофида жаннатнинг мусалласдан, сутдан, асалдан ва сувдан иборат тўрт дарёсини тасвирловчи тўртда оқим жойлашган. Масжиднинг марказий ҳовлиси ҳаттотлик ёзуви ва геометрик нақшлар билан безатилган. Масжиднинг икки минораси бинонинг узвий давоми бўлиб бир томонда жойлашишган. Улар жуда баланд бўлиб Макка томонга оғдирилган. Минораларнинг баландлиги 90 метрни ташкил қилади ҳамда қиблани кўрсатиб туради. Масжид деворларида олтин меҳробга туташиб кетган Қуръон оятлари мавжуд.

 

 

back to top