Насоро Рамазон арафасида мусулмонларга масжид қуриб берди
Асли хиндистонлик насоро динига мансуб Сажи Чориян БААда 950 намозхонни сиғдира оладиган Марям номли масжид қурди. Чўнтагида 1тийин пули йўқ 49 яшар тадбиркор 18 миллион АҚШ доллар пул топишга муваффақ бўлди. Бадавлат ишбилармонни 354 минг долларлик масжид қуришга ундаган нарса шу бўлдики, мусулмон ишчилар охирги пулларига масжидга бориш учун такси чақиртираётгани бўлди. “Мен турли хил дин вакиллари билан ёнма ён яшаб улғайганман. Мен инсонларни диний эътиқоди, ранги ва миллатига қараб баҳо бермайман” деб айтди тадбиркор.



