БМТ Исроилга: “Зудлик билан истило тўхтатилсин!”
Исроил зудлик билан Фаластин ерларининг истилосини тўхтатиши, ўзининг халқаро мажбуриятларини бажариши ва Ғазо ҳудудида ўтказилган ҳарбий амалиётни мустақил тарзда текшириши даркор деб айтди БМТ нинг инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Зайд Раад Ал-Ҳусайн. “Фаластин ерлари истилосига барҳам берилиши керак. Шундагина Фаластин ва Исроил халқлари озод бўлишади.
Истилони дарҳол тўхтатинг. Зулм ва тазйиқ ўз ўзидан йўқ бўлиб кетади” деди жаноб Ҳусайн. У шу билан бирга, Исроил ўз халқаро мажбуриятларини бажариши лозимлигини таъкидлади. Ўз баёнотида жаноб Ҳусайн жумладан шундай деди: “”Исроил Фаластин ерларини босиб олган куч сифатида, у ердаги аҳолини ҳимоя этиши ва фаровонлигини таъминлаши шарт. Аммо ғазоликлар туғилиб ўлгунига қадар харобаларда яшашга маҳкумдир. Исроил ҳукумати фаластинликларни одам ўрнида кўрмай, барча ҳақ-ҳуқуқлардан маҳрум этган. Уларнинг на қадр-қиммати, на норозилик билдиришга ҳаққи йўқдир”.



