Россиялик мусулмонлар ўзбекистонлик нафақахўр аёлни қидиришмоқда
Россиялик мусулмонлар Ҳаж ҳаражатларини кўтариш учун учкўприклик 81 яшар онахон Зебунисо Аҳмедовани қидиришмоқда.
Зебунисо она Ҳаж фарзини адо этаман деб кўп йиллар давомида мисқоллаб 6 минг АҚШ доллари тўплаганди. Ҳаж учун керакли маблағ йиғилгач, онахон Саудия Арабистонига бориш ўрнига бор пулларини янги қудуқ қурдиришга сарфлади. Маълум бўлишича, Зебунисо она яшайдиган қишлоқ ахолиси ичимлик сувидан қийналмоқда. Нафақахўр онахон ўз қарорини шундай изоҳлади:”Ҳаж сафарига отланган инсонинг қарзи бўлмаслиги ва унинг оиласи ҳеч нарсага муҳтожлик сезмаслиги зарур. Маҳаллам ҳам менинг оиламдир. Ҳамқишлоқларим қаҳратон қишда, жазирама иссиқда сув излаб, 3 км масофа юрса, мен қандай қилиб Ҳажга боришим мумкин”.



