Туркия агентлиги Ғазодаги 1000 оилага ифторлик таоми етказмоқда

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) Исроил томонидан блокада қилинган Ғазо Секторида яшаётган 1000та оилани ифторлик таоми билан таъминламоқда.

TIKA расмийларига кўра, агентлик муборак Рамазон ойи охирига қадар ғазоликларга иссиқ таом етказиб беришда давом этади.
TIKA агентлиги 2014 йилда 2300 нафар фаластинлик нобуд бўлган Исроил ҳарбийлари уюштирган ҳужумлар оқибатида бошпанасиз қолган ғазоликларга 320та уй қуриб берган.
Агентлик бу йилги Рамазон ойида ана шу уйларда яшаётган фаластинликларни ифторлик таоми билан таъминламоқда.
Фаластин мухторияти статистика агентлиги маълумотига кўра, 2017 йилда Ғазо Секторида яшаётган аҳоли орасида қашшоқлик даражаси 53 фоизга етган.
Ғазодаги 2 миллион аҳолидан 250 минги ишсиз.
Исроил 2006 йилдан бери Ғазо Секторини блокада қилиб келаётгани Ғазодаги аянчли иқтисодий вазиятнинг асосий сабаби сифатида кўрилади.

back to top