Туркияда “Фаластиннинг умидига айлан” тадбири бўлмоқда
Туркияда “Фаластиннинг умидига айлан” тадбири бўлмоқда
Туркияда ҳукумат даражасида дастакланган Фаластин халқига инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш тадбири бошланди. Унга кўра, Ғазо ҳудудига 1.2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тиббий анжом ва дори-дармонлар етказилиши кўзда тутилган. Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилишича, ҳозирги кунда Ғазо касалхоналарида Исроил ҳарбийлари ярадор этган 1757 та фаластинлик, шу жумладан 86 та аёл ва 224 бола даволанмоқда.



