Болқондаги мусулмон лўлилар
Болқондаги мусулмон лўлилар
Европанинг Болқон минтақасида яшовчи қўплаб миллатлар, ҳукмрон дин ва эътиқодлар орасида Сербия, Македония, Босния ва Херцеговина истиқомат қилувчи хорахана рома лўли мусулмонлар жамоалари алоҳида ўрин эгаллаган. Усмонлилар даврида бу ердан кўним топган ушбу жамоа Исломнинг сунний оқимига мансуб бўлиб, ўз масжидлари ва мадрасалирага эгадир.
Бу ерда улар она тилида хутбалар ўқиб, Қуръон дарсларини ўтадилар. Хорахана рома жамоаси асрлар давомида диний ва маданий қадриятларини асраб келиб, уни кейинги авлодларга етказишда, ҳамда Европанинг ўтмиши ва ҳозирги кунида энг низоли ва можароли бўлган Болқон минтақасида Ислом арконлари ва аҳкомларига мувофиқ умргузаронлик қилмоқда.



