Қотилликдан имомликкача бўлган тавба йўли
2006 йил 28 июль куни Навид Ҳақ хотирасида умрбод муҳрланиб қолган. Ўша куни у пистолет ва пичоқ билан қуролланиб, яҳудий ташкилотидаги бир аёлни ўлдириб, беш нафарини яралаганди.
11 йилдан бери қамоқ жазосини ўтаётган Навид қилган ишига пушаймон бўлиб, айбига тўлиқ иқрор бўлган ҳолда унинг зулмидан жабр кўрганларнинг оилаларига кечирим хатлари йўллаган. Қолаверса, у бир неча сохаларда таълим олишга муваффақ бўлиб, ҳозирги кунда қамоқдаги мусулмон жамоасининг имомига айланган.
Имом Навид маҳбусларни тўғри йўлга бошлаб, уларга Ислом ва Шариатни тушунтиришни ўзига мақсад қилиб олган. У шу тариқа хайрли амаллар эвазига жамиятга етказган зарарни қоплашни ҳаётининг мазмуни деб билмоқда.



