Минглаб фаластинликлар Рамазонни озиқ-овқатсиз ўтказмоқда

Ғазо ҳудудида яшовчи фаластинлик Умму Ҳамдон Собит беш фарзанднинг онаси. Унинг эри мана тўрт йилдирки ногиронлар аравачасига михланган. Икки нафар боласи эса турли ҳил оғир ҳасталикларга чалинган бўлиб, доимий эътиборга муҳтождир.

Хайрия жамғармалар тарқатувчи бир марталик озиқ-овқат ҳалтачаларига кун кечирадиган бу оила ифторликка у-бу нарса топиш илинжида эди. Аммо кун бўйи егулик аҳтарган оила бекаси бугун яқинларини фақатгина зиравор ва чой билан сийлаши мумкин холос. Бундай ҳаёт тарзини минглаб ғазолик оилалар бошидан ўтказмоқда. Фаластин депутати ва Қамалга қарши курашиш халқ қўмитасининг раиси Жамол Хударийнинг айтишича, аҳолининг 80 фоизи абгор ва ночор аҳволда яшаб, бир суткада бор йўғи тўрт соатгагина электрдан фойдаланади. Депутатнинг маълум қилишича, Ғазо ҳудудидаги сувнинг 95 фоизи ичимликка ярамайди. 250 минг фаластинликлар ишсиз бўлиб, минглаб олий ўқув юрт битирувчиларининг иш топиш имконияти йўқдир. «Биз жар ёқасига келиб қолдик. Бундай давом этиши мумкин эмас» дейди жаноб Хударий.

back to top