Туркияда Рамазон ойи
Рамазон ойида Туркияда масжидларга бориш, у ерларда намоз ўқиш авж олади, айниқса фақат Рамазон ойида ўқиладиган таровиҳ-намозига боришга қизиқиш кучаяди. Одамлар, ўз шахридаги тарихий ёдгорлик деб ҳисобланадиган масжидларни тавоф қилиш учун, гоҳида ифтордан сахаргача ўша ерда қоладилар.
Туркияда Рамазон ойида энг таниқли ва севимли таомлар – булар пиде, тухумли ва кунжутли нон, güllaç – жўхори крахмали, ун, сув ва сутдан тайёрланган ширинлик, хамда қуритилган хурмодир.
Кечга, яъни ифторга яқин нонвойхоналар олдиларида, янги пиширилган пиде сотиб олиш учун навбатда турган одамлар сони кўпайиб кетади, гарчи, бошқа ойларда турклар пидени камдан-кам сотиб оладилар ва güllaç ни хам унча кўп пиширмайдилар. Шу билан биргаликда, Рамазон ойида гўшт сотилиши хам кучайиб кетади.
Рамазон ойи – бу қўшнилар, қариндошлар ва дўстлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун қулай ой бўлганлиги сабабидан, одамлар ифторга таомлар тайёрлаб, танишларини ўз уйларига меҳмонга чақирадилар ва улар билан кечки таомни баҳам кўрадилар. Одатда, бундай меҳмондорчиликка гўштлик таом тайёрланади ва шунинг сабабидан гўшт маҳсулотининг истеъмоли 20% га кучайиб кетади.
Ислом дини ҳайр-эҳсон ва мурувватчилик амалларини рағбатлантиргани сабабидан, айниқса Рамазон ойида, Туркиянинг хайрия жамғарма ташкилотларига қўшилувчи хайр-эҳсон сони ва хажми кўпайиб, ўз навбатида бу ташкилотлар, нафақат Туркия давлати ичида, балки, унинг ташқарисидаги кам таъминланган ва муҳтож одамларга хам ёрдам беради.



