Бугун Туркия президентининг ўғли Самарқандга келди
26-29 май кунлари Туркияда камондан отиш бўйича олтинчи бор ўтказиладиган Фотиҳ Султон Маҳмуд кубоги мусобақасининг очилиш маросими бугун Регистон майдонида ўтказилди.
Маросимда Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси, Камончилар фонди директорлар кенгаши аъзоси Нажмиддин Билол Эрдўғон, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Президенти У.Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Исроилов ва бошқалар мазкур мусобақанинг аҳамияти ҳақида сўз юритди. Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп томонлама алоқаларни спорт йўналишида ҳам изчил давом эттириш лозимлиги қайд этилди.
Тадбир иштирокчилари мусобақанинг рамзий очилишига бағишлаб камондан отди.
Маросимда вилоят ҳокими Т.Жўраев иштирок этди.
Манба: http://zarnews.uz/news/1848



