Ўқув марказида Рамазон суҳбатлари

Бу йил юртимизда араб тили ва бошқа тил ва фанларни ўқитиш бўйича пешқадам ўқув муассасаларидан бири бўлмиш «Гранд таълим» маркази фаолият бошлаганига ўн йил тўлади. Ушбу сана ҳамда муборак Рамазон ойи муносабати билан таълим марказида юртимизнинг уламолари, дин ходимлари, имом-хатиблари билан учрашувлар, диний-маърифий тадбирлар ташкил қилиниб, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Бугун ушбу Рамазон суҳбатларининг биринчиси бўлиб ўтди. «Гранд таълим» марказининг раҳбарияти, ўқитувчи ва ходимлари ҳамда тингловчилари нашриётнинг мажлислар залига тўпланишди. Учрашувга «Ҳилол» нашриёт-матбаасининг раҳбари Исмоил ҳожи Муҳаммад Содиқ ташриф буюриб, «Илм – бахт-саодат калитидир» деган мавзуда суҳбат қилиб бердилар.
Исмоил ҳожи Муҳаммад Содиқ Ислом динида илмнинг тутган ўрни, унинг фазилатлари, илм олишнинг аҳамияти, жамиятнинг ижтимоий равнақига таъсири ҳақида маъруза қилиб, суҳбат сўнгида толиби илмларнинг саволларига бафуржа жавоб бердилар.
Аллоҳ таоло бу каби хайрли тадбирларимизни бардавом ва барчага манфаатли қилсин.

 

back to top