Депутатлар исломий мактабни ювиб артишди

Депутатлар исломий мактабни ювиб артишди

Эрталаб тонгда уйидан чиққан Торонто шаҳар кенгаши аъзоси Гленн де Беремекер кўчасида жойлашган исломий мактаб деворида исломофоб ҳақоратомуз ёзувларини кўриб, ўша зоҳоти ҳамкасби Жим Каригианнисга қўнгироқ қилди. Иккиовлон ўқувчилар дарсга келгунига қадар таҳкирловчи сўзларни ўчириб ташлашди. “Мен бутун умр Скарборода яшаганман. Бизнинг кўчада бундай ишлар асло бўлмаган” деди жаноб Беремекер. Шаҳар ҳокими Жон Тори диний мақтабга уюштирилган ҳужумни қоралаб, бу ҳодиса айнан мусулмонлар учун муборак бўлган Рамазон пайтида рўй бергани аянчли эканлигини таъкидлади.

back to top