Халқаро жиноят маҳкамаси Фаластин бўйича баёнот берди

Халқаро жиноят маҳкамаси Фаластин бўйича баёнот берди

Халқаро жиноят маҳкамаси бош прокурори Фату Бенсуде ташкилот раиси Фаластин муҳторияти Исроил уюштирган қирғинбаротга доир юборган ҳужжатлардан хабардор эканлигини маълум қилди. Бенсуде хоним айтишича, Фаластин ерларидаги ҳолат бўйича тергов-суриштирув ишлари 2015 йилда бошланган. “Содир этилган жиноятлар тўғрисидаги маълумотларни ким тақдим этганининг аҳамияти йўқ. Мустақил тарзда ўрганиш жараёнида келган ҳужжатлар эътиборга лойиқ эканлиги аниқланса, идорамиз маҳкама руҳсатисиз ҳам иш қўзғатиш ваколатига эгадир” деб айтди бош прокурор.

back to top