Туркия Ливияга инсонпарварлик ёрдами кўрсатди

Туркия Ливияга инсонпарварлик ёрдами кўрсатди

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) Ливия ёрдам ва ривожланиш жамғармасига 51 тонна инсонпарварлик ёрдами етказди. Озиқ-овқат ҳалтачаларидан иборат бўлган мазкур юк 1.5 минг муҳтож оилалар ўртасида тақсимланиши кўзда тутилган. Яқин кунларда, TIKA Ливия пойтаҳти Триполи ва мамлакатнинг жанубий вилоятларига ҳам ёрдам йўллашни режалаштирмоқда.

back to top