Швециялик роҳиб исломофобияни танқид қилди

Швециялик роҳиб исломофобияни танқид қилди

Швециялик роҳиб Стефан Линдгист ўз саҳифасида жойлаштирган «Мусулмонлар ҳатарлими?» мақоласи қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. У ерда шундай ёзилган: «Бир мусулмон менга туҳум улашди, иккинчиси саломатлигим ҳақида қизиқди, учинчиси  эса машинам таъмирда бўлганлиги сабабли, ўз уловида элтиб қўйишни таклиф қилди.

Шундай бир мусулмонни биламанки, у мискин биродарига ёрдам қўлини чўзган. Аслини олганда, мусулмонлар ҳавфли эмас». Мақола муаллифи ватандошларини мусулмонлар борасидаги фикрини ўзгартиришга ундаб, жумладан шундай дейди: «Танишларим орасида мусулмонлар бор. Уларнинг кўпчилиги очиқ кўнгил одамлар. Уларнинг нигоҳларида на ҳусумат, на-да нафратни кўрасиз. Улар олтинга тенг одамлар. Ҳозирги швед авлоди ундай эмас».

back to top