Доғистонда ногиронлар ишлайдиган кафе
Доғистон меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ташаббуси билан ногиронлар ишлайдиган кафе очилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳага кўра, кафенинг ичкариси яҳлит кўринишда бўлиб, у ерда аравачаларда ҳаракатланадиган инсонлар учун ҳеч қандай тўсиқ ва деворлар бўлмайди.



