Кузбассдаги қамоқхонада масжид очилди
Россия федерацияси Кемерово вилояти Юрга шаҳрида жойлашган 41 чи сонли аҳлоқни тузатиш колониясида масжид очилди.
Бир ой давомида маҳбуслар колония маъмурияти томонидан ажратилган қурилиш материалларидан фойдаланиб, масжид учун белгиланган бинони тўлиқ таъмирдан чиқаришди. Ибодатхона расмий очилиш маросимида қатнашган вилоят имом ҳатиби Тоҳир Бикчантаев ва унинг ноиби Рубин Муниров маҳбусларга диний адабаётлар ҳадя қилишди.



