Марокаш Фаластинга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Марокаш Фаластинга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Ёрдам Ғазо, Қуддус ва Рамалла аҳолиси ўртасида тақсимланади. РАБОТ (АА) – Марокаш Фаластинга инсонпарварлик ёрдам юкларини юборди. Марокаш ахборот агентли МАР хабар беришича, инсонпарварлик ёрдами, шу жумладан, 113 тонна озиқ-овқат, 5000 кўрпа, 25 тонна дори-дармон ва кўчма госпитали учун тиббий анжомлар Фаластинга Ғазо, Қуддус ва Рамалла аҳолиси ўртасида тақсимланиш учун етиб келди. Шунингдек, хабарда айтилишича Ғазо секторида кўчма госпитал ташкил қилиниб, у ерда жарроҳлик амалиётлари ўтказилади.
Бу госпиталда 97та ходим ишлаши режалаштирилган, шу жумладан, 13та шифокор ва 21та хамшира.

back to top