Ўзбекистон РФ ва АҚШни ҳамкорлик қилишга чақирди

Ўзбекистон РФ ва АҚШни ҳамкорлик қилишга чақирди

Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги вазиятни мувофиқлаштириш ташқи ўйинчиларнинг ўзаро самарали ҳаракатларини талаб этади.
CA-NEWS хабар беришича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Москвадаги “Примаков ўқувлари” форумида Яқин Шарқ ва Осиёдаги, айниқса, Афғонистондаги вазиятни мувофиқлаштириш ташқи ўйинчиларнинг, биринчи навбатда, Россия ва АҚШнинг ўзаро самарали ҳаракатларини талаб этишини маълум қилди.

“Сўнгги йиллардаги Яқин Шарқдаги ва Афғонистондаги тўқнашувлар ўзаро боғлиқлик тусига кирмоқда, шу сабаб Марказий Осиёдаги вазиятга бевосита таъсир ўтказмоқда”, - таъкидлади вазир.
Комиловнинг айтишича, Марказий Осиё давлатлари ёшлари Ироқ ва Сурия террорчиларига келиб қўшилиши катта муаммоларга сабаб бўлмоқда. “Биз вазиятнинг ижобий ечими имкониятларини топишишим керак. Бу учун ташқи ўйинчилар ўзаро самарали ҳамкорлик қилишлари зарур”, - деди Ўзбекистон ташқи ишлари вазири.
Комиловнинг сўзларига кўра, ўзаро манфаатли муносабатларнинг стратегик йўлларини ишлаб чиқиш учун қатор йўналишларга эътиборни қаратиш лозим. “Биринчидан, икки тараф ҳам бевосита тўқнашувдан қочиш тарафдори. Иккинчидан, бу глобал таҳдид бўлмиш терроризм ва унинг мафкураси билан курашда умумий мақсаддир”, - деди вазир.

back to top