Исроиллик вазир фаластинликларни ўлдиришни оқлади

Исроиллик вазир фаластинликларни ўлдиришни оқлади

Исроил жамоат ҳавфсизлиги вазири Ғазо секторидаги фаластин мухолифати етакчиларини ўлдириш амалиётини қайта тиклашга чақирди.
Исроил жамоат ҳавфсизлиги вазири Гилад Эрдан Ғазо секторидаги фаластин мухолифати етакчиларини жисмоний йўқ қилиш амалиётини қайта тиклашга чақирди.

“Кучайиб бораётган кескинлик ҳамда Исроилнинг ракета хужумлари ортиши сабабли Ғазо секторида йўқ қилиш сиёсатига ўтишимиз лозим”, - деди Эрдан “Канал 10” телеканали эфирида.
“Биз бир неча бор таъкидлаганимиздек, минтақадаги ҳодисаларга масъул бўлган ХАМАС етакчилари ўзларининг хаётлари хавф остида эканлигини ҳис этишлари керак”, - таъкидлади у.
Вазир яна шуни баён қилдики, яқин кунларда исроил ҳарбийларининг фаластин мухолифати етакчиларига хужумлари янада кескин тусга киради.
“Кескинликни янада кенгайишини ҳоҳламаймиз ва бу ҳақиқат. Лекин буни ХАМАС ва Ислом жиҳоди ҳаракати ҳам ҳоҳлаши эса бизга номаълум”, - деди исроиллик вазир.

back to top