Насроний президент мусулмонлар хизматларига баҳо берди
Насроний президент мусулмонлар хизматларига баҳо берди
Жанубий Африка Республикасининг янги президенти Сирил Рамафоса кеча Кейптаундаги байрамона ифторда иштирок этиб мусулмон умматининг мамлакат олдидаги хизматларини юқори баҳолади. 65 ёшли Рамафоса насроний эътиқодида. У ифторликка Мусулмонлар одил ҳукм кенгаши таклифига кўра келган.
Шом намозида ЖАР президенти мусулмонлар билан бирга дуо қилди ва ифторликда қатнашди. Anadolu агентлиги айтишича, Рамафоса меҳмонлар олдига чиқиб мусулмонлар иқтисодиётнинг барча соҳаларида қатнашишлигини ҳамда ҳайрия ишларида фаол эканликларини таъкидлади. Қолаверса, мусулмон умматининг иқтисодиётга қўшаётган ҳиссаларини юқори баҳолади.
«Менга маълум бўлишича, мусулмон аҳолиси 1,6% ташкил қилсада уларнинг мамлакат иқтисодиётига ҳиссалари 10%ни таш этади», - деди Рамафоса.
Шуни таъкидлаш лозимки, Сирил Рамафоса 15 февралдан президентлик лавозимини эгаллади. Ундан аввалги президент Жейкоб Зума даври коррупцион режим сифатида баҳоланади.



