Қатарда ислом динини янги қабул қилган 200 та мусулмон
Қатарда ислом динини янги қабул қилган 200 та мусулмон
Қатарда ислом динини янги қабул қилган 200 та мусулмон Жассим ибн Муҳаммад ибн Соний номидаги Қуръон қориларининг олтинчи мусобақасида иштирок этдилар. «Ислом динини янги қабул қилган иштирокчилар келиб чиқиши Осиё ва Африканинг 11 мамлакатидан бўлган мусулмонлардир», - дейди мусобақа ташкилий қўмитаси аъзоси Султон ал-Бадар, деб ёзади IslamNews агентлиги The Peninsula Qatar манбасига таянган ҳолда.
Қатар ҳукумати ислом динини янги қабул қилган мусулмонлар билан иш олиб боришга катта эътибор қаратмоқда. Ҳар йили мамлакатда олиб борилаётган даъват ишлари натижасида турли мамлакатлардан келган юзлаб одамлар ислом динини қабул қилади ва махсус марказларда ислом дини асосларини ўрганадилар. Қорилар мусобақаси доирасида Қатарда ислом динини янги қабул қилган ва муқаддас Китобни ўқишни яқиндагина ўрганган мусулмонлар ўртасида мусобақа иштирокчиларининг алоҳида бир гуруҳи танлаб олинди. “Маданият ва ислом маркази ислом динини янги қабул қилган мусулмонлар мусулмонлар жамиятига киришиб кетишларига ёрдам бериш мақсадида улар учун кўплаб дастурлар, жумладан Қуръони каримни ўқиш ва араб тили бўйича ўқув дастурларини ташкил қилган”, - деб қўшимча қилди ал-Бадар.



