ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Юртимизнинг забардаст олимларидан, устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳининг севимли шогирдлари ва сафдошларидан, узоқ йиллардан бери дину элга холис хизмат қилиб келаётган, илм аҳли ўртасида маълум ва машҳур, Наманган шаҳрининг кўрки бўлган Мулла Умархон домла ҳафизаҳуллоҳга акалари Баҳодирхон ўғли Юсуфхон ҳожи аканинг вафотлари мунобасати билан таъзия изҳор қиламиз.
Баҳодирхон ўғли Юсуфхон ҳожи ихлосли мусулмонлардан, ҳалол‑пок инсон эди. Сўнги пайтларда бироз беморликка чалинганди. 74 ёшни қоралаган Баҳодирхон ҳожи ота ушбу улуғ Рамазон ойида, 2018-06-02 куни Наманган шаҳрида вафот этди.
Марҳумни Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олиб, охиратларини обод этсин! Қолган аҳлларига сабру салвон ва мусийбатлари туфайли ажрлар ато этсин!
Муҳтарам Умархон домлага ва марҳумнинг барча яқинларига яна бир бор ўз таъзиямизни изҳор этамиз.

Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз Унга қайтгаймиз.

Ислом.уз портали ва "Ҳилол нашр" нашриёт матбааси.

back to top