“Ҳижобда 30 кун” тадбири бўлиб ўтмоқда

“Ҳижобда 30 кун” тадбири бўлиб ўтмоқда

Ҳижобда 30 кун – айнан шундай тадбир шу йили именно такая акция стартовала в этому году на месяц Рамазон ойида бошланди. 15 майдан бошлаб 15 июль кунигача ислом динига мансуб бўлмаган қизлар ҳам, мусулмон аёлларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятдаги исломга қарши  ғоялар билан курашиш учун, ҳижобда юради. Британиядаги Ilford Recorder сайти хабар қилишича, ушбу флешмоб World Hijab Day («Бутунжаҳон Ҳижоб куни») ахборот-ташвиқот гуруҳи томонидан ташкил этилган.


Шарқий Лондондаги “Уч дин” ҳаракатининг етакчиси, Хола Хасан сўзларига кўра, бу мусулмон бўлмаганлар учун жуда яхши тажриба бўлиб, уларга «мусулмон аёлларга нақадар ёмон муомалада бўлишини» ўзида сезиб кўриши имконини беради.
«Афсуски, бу камтарлик ва Оллоҳни эсда тутиш рамзини кўплар доимо қандайдир хавфли, қўрқинчли ва нафрат уйғотувчи нарса деб ҳисоблашади», – дейди Хола Хасан.
Хола ўзи ҳам 14 ёшидан бошлаб ҳижобда юради. У кўпинча ўзини хафа қилигна ва камситишган вазиятларга тушиб қолган. Масалан, кишилар унинг борлигига эътибор бермаган, баъзан эса уларнинг ёнидан ўтганда уни атайлаб туртиб кетган пайтлари ҳам бўлар эди.
«Бутунжаҳон Ҳижоб куни» ташкилоти «Мусулмон бўлмаганлар нима учун ушбу тадбирда иштирок этишига 20 та сабаб» номли рўйхатни эълон қилди.
Бошқа сабаблар ичида, бу рўйхатда «бутун жаҳон бўйлаб ҳижоб ўраган опа-сингилларимиз билан бирдамликни намоён қилиш» ҳақидаги ибора ҳам бор. Ушбу сабаб машҳур инглиз мақолидан бевосита келиб чиқади: «Инсон ҳақида, унинг пойафзалида ҳеч бўлмаса бир миля юрмагунча, хулоса қилма». Бу ҳолатда бир ой давомида ҳижоб ўраб юриш таклиф этилади.
«Бутунжаҳон Ҳижоб куни» ҳаракатига 2013 йилда Нозима Кхан томонидан асос солинган. Бу куни –1 февраль – жаҳоннинг 140 давлатида ҳар йили нишонланади. Бу куни ҳаракат фаоллари барча қизларга, уларнинг диний эътиқодидан қатъи назар, ҳижоб ўраб, бир сутка давомида унда юришни таклиф этадилар. Бундан ташқари, 1 февраль куни бутун жаҳон бўйлаб минглаб тадбирлар ва акциялар бўлиб ўтади. Шундай қилиб, улар аҳолига маърифат беришга, ўзаро тушунишни йўлга қўйиш ва мусулмон аёлларга муносабатни яхшилашга уринади. Бундай оммавий флешмоб шунингдек жамиятдаги диний муросасозликка эришишга ёрдам беради. Беш йил давомида тадбирнинг оммавийлиги ортиб борган: ҳижобда юрган мусулмон аёлларни қўллаб-қувватлайдиган хотин-қизларнинг сони бутун жаҳон бўйлаб ошиб бормоқда.

back to top